Қозоғистонда яна 29 одамдан коронавирус инфекцияси аниқланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтиришнинг янги 29 та ҳолати қайд этилди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга асосланиб.

«Коронавирус билан касалланган яна 29 киши, Атирау вилоятида - 1 киши, Чимкентда - 1 киши, Ғарбий Қозоғистон вилоятида - 6 киши, Манғистау вилоятида - 1 киши, Қизилўрда вилоятида - 3 киши, Қарағанди вилоятида - 2 киши, Нур-Султанда - 9 киши, Алматида - 6 киши қайд этилди», - дейилади хабарда.

15 апрель, 09:25 ҳолатига кўра, Нур-Султанда 291 киши, Алматида 364 киши, Қарағанди вилоятида 80 киши, Ақмола вилоятида 79 киши, Атирау вилоятида 70 киши, Жамбил вилоятида 49 киши, Чимкентда 40 киши, Шарқий Қозоғистон вилоятида 8 киши, Алмати вилоятида 24 киши, Ақтўбе вилоятида 12 киши, Шимолий Қозоғистон вилоятида 26 киши, Павлодар вилоятида 11 киши, Манғистау вилоятида 11 киши, Қизилўрда вилоятида 124 киши, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 18 киши, Туркистон вилоятида 49 киши, Қостанай вилоятида 5 киши, жами 1261 бемор рўйхатга олинган.

Сўнгги хабарлар
telegram