11:44, 19 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда яна 107 кишида коронавирус ва пневмония аниқланди
ASTANA. Kazinform - Ўтган суткада Қозоғистонда 94 киши коронавирусга чалинган, 13 кишида коронавирус аломатлари бўлган пневмония аниқланган. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Айни пайтда 615 (КВИ+), 171 (КВИ-) коронавирусли пневмония, жами 786 нафар бемор даволанмоқда. Уларнинг 112 нафари стационарда, 674 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ+, КВИ- бўлганлар орасида:
- 7 кишининг аҳволи оғир,
- 2 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир,
- 2 нафар бемор ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланган.