Қозоғистонда яқин уч кун ичида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда
ASTANA. Kazinform — “Қазгидромет” РДК Қозоғистонда яқин уч кунлик об-ҳаво прогнозини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, атмосферанинг фронтал қисмлари Қозоғистоннинг аксарият қисмида беқарор об-ҳаво шароитини келтириб чиқаради, ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
— 4—5 сентябрь кунлари ғарбда, 5-6 сентябрда республиканинг шимоли-ғарбида кучли ёмғир ва дўл ёғиши, шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда. Жануб, жануби-шарқ, марказда, 5-6 август кунлари республика шарқида антициклон таъсирида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда. Республика бўйлаб кучли шамол бўлиши, кечаси ва эрталаб республиканинг шимолий ярмида туман тушиши мумкин, — дейилади хабарда.
Қазгидрометнинг хабар беришича, шарқда, 5 сентябрда шимоли-шарқда, 4-5 сентябрда республика марказида кечаси термометр 2-10 даражагача пасайиб, 2 даражагача совуқ бўлади.
Ғарбий вилоятларда ҳаво ҳарорати кундузи 18-33 даража илиқдан 15-27 даражагача пасаяди; шимолий ҳудудларда 17-28 даражадан 25-30 даражагача; Қозоғистон марказида 20-32 даражадан 25-35 даражагача кўтарилиши; мамлакат шарқида асосий ҳарорат фонида 12-25 даража иссиқ; жанубда ҳаво ҳарорати 30-35 дан 33-38 даражагача, Қозоғистон жануби-шарқида 22-30 даражагача, тоғли ҳудудларда 28-33 даражагача ўзгариши кутилмоқда.