14:00, 13 Март 2020 | GMT +6
Қозоғистонда уйда болалар билан қолишга мажбур ота-оналарга ҳақ тўланадиган таътил берилади
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бугун тезкор ҳаракат штаби йиғилишини ўтказди, деб хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига ҳавола қилиб.
Қасим-Жомарт Тоқаев иш берувчилар билан уйда болалари билан қолишга мажбур бўлган ота-оналардан бирига ҳақ тўланадиган таътил бериш бўйича иш олиб боришни буюрди.
Шунингдек, Президент Ҳукумат солиқ-бюджет механизмлари орқали корхоналарни қўллаб-қувватлаш чораларини кўриши лозимлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари қисқа вақт ичида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш прогнозини ва бюджет харажатларини қайта кўриб чиқишни топширди.