Қозоғистондаги уй-жой энг қиммат ва энг арзон шаҳарлар аниқланди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда август ойида янги уй-жойнинг бир квадрат метри ўртача 625,4 минг тенге, иккиламчи бозордаги уй-жойнинг бир квадрат метри эса 635,2 минг тенгени ташкил этди, деб хабар беради Миллий статистика бюроси.
Шундай қилиб, майдони 40 квадрат метр бўлган бир хонали квартира ўртача янги уй-жой бозорида тахминан 25 миллион тенге, иккиламчи бозорда эса 25,4 миллион тенге туради.
Мамлакат бўйича ободонлаштирилган уй-жойни ижарага олишнинг ўртача нархи бир квадрат метр учун 5 350 тенгени ташкил этди. Демак, майдони 40 квадрат метр бўлган квартирани ижарага олиш ойига ўртача 214 минг тенга тушади.
Янги уй-жой нархи бўйича Астана етакчилик қилмоқда. Пойтахтда янги уй-жойнинг бир квадрат метри ўртача 747,1 минг тенгени ташкил этди. Иккинчи ўринда Алмати – 739,8 минг тенге. Учинчи ўринда Атирау – 546,4 минг тенге.
Янги уй-жойнинг энг паст нархи эса Оралда қайд этилди – бир квадрат метри 338,4 минг тенге. Ақтўбеда бу кўрсаткич 356,5 минг тенге, Кўкшетауда эса 376,1 минг тенгени ташкил этди.
“Иккиламчи уй-жой бозорида энг юқори нарх Алматида қайд этилди – бир квадрат метри 749,5 минг тенге. Астанада квартираларнинг бир квадрат метри ўртача 740,4 минг тенгадан сотилди. Учинчи ўринда Атирау турибди, бу ерда бир квадрат метр нархи 519,2 минг тенгени ташкил этди. Энг арзон иккиламчи уй-жой эса Қизилўрдада қайд этилди – бир квадрат метри 345,1 минг тенге”, – дейилади маълумотда.
Иккиламчи бозорда нархи нисбатан арзон шаҳарлар қаторида Ақтау ва Тараз ҳам бор. Ақтауда бир квадрат метрнинг ўртача нархи 354,2 минг тенге бўлса, Таразда 354,4 минг тенгени ташкил этди.
Квартира ижараси нархи бўйича Алмати биринчи ўринда. Бу ерда бир квадрат метрни ижарага олиш ўртача 6 224 тенге туради. Астанада – 6 079 тенге, Қарағандида эса 5 219 тенге.
Ижарадаги энг арзон уй-жой Таразда қайд этилди – бир квадрат метри 2 558 тенге. Ундан кейин Туркистон – 2 914 тенге ва Ақтўбеда – 3 381 тенге.