Қозоғистонда туроператорларга ҳар бир чет эллик сайёҳ учун 15 минг тенгедан пул тўланади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлигининг Туризм индустрияси қўмитаси раиси Айдос Сакенов кўпроқ сайёҳларни жалб қилиш учун қандай чоралар кўрилишини айтди, деб хабар беради Кazinform.

«Президент 2021 йил 30 апрелда «Туризм тўғрисида»ги қонунга 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг 7 та янги чора-тадбирларини назарда тутувчи ўзгартиришларни имзолади. Эндиликда Кids gо free– саёҳат пакети доирасида болалар учун бепул парвозлар дастурининг ишга туширилиши ҳақида маълумот бор. Бундан ташқари, санитария-техник воситаларни сақлашни субсидиялаш; Автобусларни сотиб олиш харажатларини қоплаш ташаббуси бор. Яъни, туроператор, сайёҳлик агентлиги ёки гид автобус сотиб олиши мумкин ва инвестиция харажатларининг 25 фоизини давлат қоплайди. Туристик объектлар - меҳмонхоналар, ётоқхоналар, кемпинглар ва бошқа объектларни қуриш учун инвестиция харажатларининг 10 фоизини давлат қоплайди. Йўл бўйида хизмат кўрсатиш объектларини қуришда инвестиция харажатларини субсидиялаш дастури ишга туширилди. Йўл бўйида хизмат кўрсатиш ҳар қандай сайёҳ дам олишининг ажралмас қисмидир», - деди Айдос Сакенов Нур-Султандаги учрашувда журналистларга.

Қўмита раисининг сўзларига кўра, хорижлик сайёҳларни жалб этиш бўйича ҳам чора-тадбирлар кўрилмоқда.

«Тадбирлар доирасида ҳар бир чет эллик сайёҳ учун туроператорларга 15 минг тенгедан тўлаймиз. 2022 йилдан бошлаб халқаро амалиётга кўра, bed tax меъёри кучга кирди. Бу йил ставка 0% этиб белгиланди, кейин эса қоидалар билан тасдиқланган методологияга мувофиқ диверсификация қилинади. Бу чора-тадбирларнинг барчаси ички ва ташқи туризмни ривожлантириш, фуқароларимизни юртимизда дам олишга рағбатлантиришга қаратилган. 1-январдан бошлаб барча меъёрлар кучга кирди», деди Айдос Сакенов.

Бундан ташқари, тоғ-чанғи курортларини қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилди. Қўмита раисининг сўзларига кўра, асбоб-ускуналар ва механизмлар, хусусан, қор генераторлари, канат йўллари, ратраклар харид қилиш 25 фоиз миқдорида субсидияланади.

Сўнгги хабарлар
telegram