Қозоғистонда туризмга йўналтирилган инвестициялар 20,3 фоизга ошди

ASTANA. Kazinform – 2024 йилда Қозоғистонда туризм соҳасида асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар ҳажми 947,5 миллиард тенгени ташкил этди.

Ўзбекистонга тўққиз ойда 23 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция жалб қилинди
Фото: pexels.com

ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу 2023 йилга нисбатан 20,3 фоизга кўп (787,3 млрд тенге). 2022 йилда бу кўрсаткич 513 миллиард тенгени ташкил этган.

15 та ҳудудда инвестицияларнинг ўсиши кузатилди, энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган ҳудудлар:

  • Ғарбий Қозоғистон вилояти – 196,2 фоизга ўсди (26 млрд. тенге);
  • Улитау вилояти - 84,2 фоизга ўсди (4,7 млрд. тенге);
  • Қизилўрда вилояти – 63 фоизга ўсди (33,7 млрд. тенге);
  • Туркистон вилояти - 45,6 фоизга ўсди (81,2 млрд. тенге);
  • Атирау вилояти - 31,3 фоизга ўсди (23,5 млрд. тенге).

«Бу маълумотлар ҳудудларда туризм инфратузилмаси жадал ривожланиб, инвестиция жозибадорлиги ортиб бораётганидан далолат беради», – дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар