Қозоғистонда туристик кэшбэк миқдорини аниқлашнинг янги механизми таклиф этилди
ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлигидан маълум қилишларича, мазкур механизм «паст» мавсумда тур сафарларига мўлжалланган бўлиб, бу - тадбиркорлик, аҳолини қўллаб-қувватлаш ва рақам фондининг тўлиқлигини таъминлаш мақсадида таклиф этилади.
Туристик кэшбэк туроператорлардан ва маркетплейслардан сотиб олинган турлар учун тўланади. Маркетплейc кэшбэкни ўз ҳисобидан тўлайди. Кейинчалик давлат бу харажатларни қоплайди.
Туроператордан офлайн харид қилинган тақдирда эса давлат томонидан кэшбэк тўғридан-тўғри туристнинг керакли ҳужжатлар ва ариза юборилган саҳифадаги ҳисоб рақамига юборилади.
Бугунги кунда мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилиб, туризм бозори вакиллари билан муҳокама этиляпти.
Механизм доирасида лойиҳа иштирокчилари учун минимал талаблар белгиланади.
Унда туроператорлар учун - ички туризм соҳасидаги туроператорлик фаолияти учун лицензия бўлиши. Маркетплейс эса маҳаллий маҳсулот ва сайёҳлар билан туроператорлар учун қулай бўлиши керак.
«Қозоғистонда ички туризмни янада рағбатлантириш мақсадида туристик «кэш бэк»ни жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу самарадорлиги билан тан олинган жаҳон тажрибаси. Мамлакат ичида дам олувчилар тур нархининг 20% гача қайтариб олишлари мумкин. Ушбу тадбир уюштирилган дам олиш маданиятини ривожлантириш ва мамлакат ичида саёҳат қилиш имкониятларини ошириш имконини беради», - деди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Туризм саноати қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Нуртас Карипбаев.