Қозоғистонда туғруқ муносабати билан 694 минг тенге тўланади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ҳар қандай ижтимоий тўловни тайинлашда фуқаронинг аввалги ва жорий даромади ҳисобга олинади, деб хабар беради Kazinform.
None
None

«Ижтимоий тўловлар миқдори фуқароларнинг ўртача ойлик иш ҳақи ва тизимда қанча вақт иштирок этганига боғлиқ. Жорий йилнинг биринчи ярмида ҳомиладорлик билан боғлиқ тўловнинг ўртача миқдори 694 минг тенгени ташкил этди. Бир ёшгача бўлган болани парвариш қилиш учун ўртача тўлов миқдори 41 минг тенге. Боқувчисидан айрилганлик муносабати билан тўланадиган нафақа миқдори тахминан 38 минг тенгени, меҳнат лайоқатини йўқотган тақдирда тўланадиган нафақа эса тахминан 37 минг тенгени ташкил қилади», - деди давлат ижтимоий суғурта жамғармаси АЖ бош директори Нурсулу Кемел.

Жамғарма раҳбари мисол тариыасида 150 минг тенге маош оладиган шахс бола парвариши муносабати билан қанча олишини ҳисоблаб чиқди.

«Ўртача иш ҳақи 150 минг тенге бўлса, унинг 40 фоизи 60 минг тенге. Яъни, бола парвариши учун 60 минг тенге ижтимоий тўлов тайинланади», - дейди у.

Фото: mapletreemedia.com

Сўнгги хабарлар