Қозоғистонда тиббиёт ходимларининг маоши оширилади

None
ASTANА. Кazinform - Мамлакат тиббиёт ходимларининг маошлари ошиши мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ҳукумат қарорида айтилган, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ҳужжатда қайд этилганидек, тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг ойлик расмий иш ҳақи эндиликда қуйидаги тузатиш коэффициентидан фойдаланган ҳолда белгиланади:

- юқори малакали мутахассислар учун (А блокининг бошқарув ходимлари, В1, В2 блокининг асосий ходимлари): 2023 йил 1 январдан бошлаб 3,42 миқдорида;

- Юқори малакали ва ўрта даражадаги мутахассислар учун (В3, В4 блокларининг асосий ходимлари): 2023 йил 1 январдан бошлаб 2,34 миқдорида тузатиш коэффициенти ёрдамида аниқланади.

«Лойиҳа Давлат раҳбарининг Қозоғистон халқига 2020 йил 1 сентябрдаги «Қозоғистон янги вазиятда: ҳаракат даври» деб номланган Мурожаатномасини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режасининг 83-бандини амалга оширишдан иборат. «2023 йилга бориб тиббиёт ходимларининг иш ҳақи иқтисодиётдаги ўртача иш ҳақидан 2 баравар юқори бўлади» деган мақсадда ишлаб чиқилган», - дейилади «Ashyq» НҲА порталида эълон қилинган Ҳукумат қарорида.

Ҳужжат 19 апрелга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун очиқ бўлади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар
telegram