Қозоғистонда террорчилик ҳаракати бўйича 46 та тергов ишлари олиб борилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда айни вақтда январ воқеалари билан боғлиқ 91 та иш тергов қилинмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси 1-хизмати бошлиғи ўринбосари Елдос Қилимжанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Махсус прокурорлар бошчилигидаги идоралараро тергов гуруҳи ушбу тоифадаги 91 та ҳолат, жумладан, 46 та иш террорчилик акти ва 45 та иш оммавий тартибсизликлар бўйича олиб бормоқда. Мазкур ҳолатлар бўйича тергов ҳаракатлари доирасида суд санкцияси билан 469 нафар шахс ҳибсга олинди», — деди Елдос Қилимжанов.

Унинг маълум қилишича, қўлга олинган шахсларнинг баъзиларининг иши енгиллаштирилган, аммо одамлар ва давлат мулкига зарар етказган шахсларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилади.


Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар
telegram