Қозоғистонда тарихий шахслар номидаги орденлар пайдо бўлади
«Биз давлат мукофотлари тизимини шу тарзда ўзгартиришимиз керак. Кўп мамлакатларда давлат медаллари таниқли шахслар номи билан аталган. Бундай қадамлар ватанпарварлик руҳини юксалтириш учун зарур. Шунингдек, тарихда ўчмас из қолдирган машҳур шахсларнинг номларини ҳам авлод онгига сингдириш зарур. Давлат мукофотлари тизимини такомиллаштиришда бу тажрибадан фойдаланиш керак. Мавжуд айрим орденларга халқ фарзандлари номини бериш масаласини кўриб чиқиш керак. Масалан, Бейбарс Султон ва бошқа тарихий шахслар номидаги орден билан тақдирланиш ҳар бир киши учун катта шараф бўларди. Унгача мен «Ел бірлігі» номли янги давлат мукофотини ишлаб чиқишни ва тасдиқлашни топширдим», – деди Қ.Тоқаев.
Давлат раҳбари келгусида тарихий шахслар номи билан аталган орденлар пайдо бўлишини таъкидлади.
«Келгуси йил Республика байрамида тарихий шахслар номидаги орденларни тақдим этамиз. Йил якунига қадар бу масалани синчиклаб таҳлил қилиб, аниқ таклиф билан чиқиш керак. Президент Администрацияси бу ишни ваколатли давлат органлари, олимлар, мутахассислар билан биргаликда амалга оширади», – деди Президент.
Муаллиф: Еимжан Нақтибай