Қозоғистонда талабалар ҳуқуқлари бўйича омбудсман бўлади – Фан ва олий таълим вазири

ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек олий ўқув муассасаларида коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари ҳақида маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

«Ҳозир биз олий таълим соҳасидаги коррупциядан жуда хавотирдамиз. Шу мақсадда «Адалдық алаңы» компанияси билан бир қанча шартномалар имзоладик. Ҳар бир олий ўқув муассасасида Халқ қабулхонаси институти қайта тикланди, ҳар бир талаба, ҳар бир ўқитувчи ҳужжат топшириши мумкин бўлган Халқ қабулхонаси ташкил этилди. Махсус QR- код ёрдамида вазият марказига бевосита мурожаат қилиш мумкин. Агар талаба ёки профессор ошкораликдан қўрқса, QR-код ёрдамида вазирлик томонидан махсус ташкил этилган марказга маълумотларни тўғридан-тўғри юбориши мумкин», — деди Саясат Нурбек Ҳукумат йиғилишидан сўнг журналистларга.

У илк бор Фан ва олий таълим вазири даражасида Талабалар ҳуқуқлари бўйича вакил – Омбудсман институти ташкил этилганини маълум қилди.

«Талабалар ҳуқуқлари бўйича вакил этиб ёшлар сиёсати соҳасида узоқ вақт ишлаб келган таниқли жамоат арбоби Айсулу Ерниязова тайинланди. У омбудсман лавозимида менинг маслаҳатчим этиб тайинланди. Биз талабаларни бу ҳақда хабардор қилиш учун катта кампания олиб бормоқдамиз. Ҳар қандай қоидабузарлик алоҳида қайд этилади ва назоратга олинади», — деди С. Нурбек.

Шу билан бирга, вазир коррупцияга қарши курашнинг муҳим воситаларидан бири бу рақамлаштириш эканлигини айтди. Ҳар бир университетга алоҳида лавозим - рақамли офицер тайинланган.

«Биз ҳар бир университетда рақамлаштиришни мақсадли ва тизимли равишда амалга ошириш учун қабулнинг барча асосий жараёнлари: сифат назорати, баҳолашни рақамлаштирадиган рақамли университет моделини ишлаб чиқдик. Барча маълумотлар миллий билимлар базасида тўпланган. Университетнинг ҳар бир қадами имкон қадар очиқ бўлади. Келгуси йилдан бошлаб олий ўқув муассасасиларининг барча ахборот тизимлари миллий таълим базаси билан интеграциялашганлигини текширамиз», — деди вазир.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар