Қозоғистонда тўбет ва тази итлар тарғиботига ҳисса қўшганлар Президент ташаккурномаси билан тақдирланди

ASTANA. Kazinform – Астанада ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев номидан қозоқ тазисини асраб-авайлаш ва тарғиб этишга ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Қозоғистон кинологлар иттифоқи Халқаро кинология федерациясига (FCI) тўла ҳуқуқли аъзо бўлди. Халқаро федерацияга аъзо бўлиш учун киноологларимиз кўп тер тўкишди. Сизларни қозоқ итларининг маҳаллий зотлари сифатида тази ва тўбетларни тарғиб қилиш бўйича халқаро майдондаги биринчи ва муҳим ғалабангиз билан шахсан ўз номимдан табриклайман», – деди Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари Сергей Хорошун тақдирлаш маросимида.

18 киши Давлат раҳбарининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Улар орасида Қозоғистон кинология иттифоқи раҳбарияти, Экология ва табиий ресурслар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари ва бошқа кўплаб шахслар бор.

77 давлатдан 72 таси Қозоғистоннинг Халқаро Кинология Федерацияси Бош Ассамблеясига иштирокчи давлат сифатидаги аризасини қўллаб-қувватлаган.

Президентнинг миннатдорчилик матни қуйидагича:

«Сиз Қозоғистон Кинологлар уюшмасининг Халқаро Кинология Федерациясига тўлақонли аъзо бўлишига, халқимиз азалдан етти хазинанинг бири санаб келган қумай тази ва тарлан тўбетни асраб-авайлаш ва кўпайтиришга салмоқли ҳисса қўшдингиз. Самарали меҳнатингиз учун сизга миннатдорчилик билдираман. Оилангизга файзу барака, ишларингизга муваффақиятлар тилайман».

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар