Қозоғистонда суюлтирилган газ нархида ўзгариш бўлмайди - вазирлик

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Энергетика вазирлиги 2022 йилнинг 2 чорагида суюлтирилган газ нархлари даражасини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

2022 йил 1 апрелда Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирининг «Республика ички бозорига суюлтирилган нефт газини етказиб бериш режаси бўйича товар биржаларидан ташқарида сотиладиган суюлтирилган нефт газининг максимал нархларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи кучга киради.

Ҳужжатга кўра, суюлтирилган газнинг максимал нархи 2022 йилнинг 2 чорагида жорий даражада белгиланади ва 28 000,00 тенге/т (ҚҚСсиз) бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил январ ойида Президент Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда ижтимоий-иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш мақсадида суюлтирилган газ нархини 180 кун давомида оширмаслик бўйича топшириқ берганди.

Сўнгги хабарлар