Қозоғистонда сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги ташкил этилади

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ҳукуматга иқтисодиётнинг барча тармоқларини модернизация қилиш учун сунъий интеллектни оммавий равишда жорий этиш зарурлигини амалга ошириш бўйича топшириқ берди.

Мурожаатнома
Фото: Ақорда

— Ҳозирги ваколатли вазирлик негизида сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлигини ташкил этиш зарур, деб ҳисоблайман. Янги вазирликка Бош вазир ўринбосари даражасидаги мутахассис раҳбарлик қилиши керак. Ҳукумат иқтисодиётнинг барча тармоқларини модернизация қилиш учун оммавий равишда сунъий интеллектни жорий қилиши керак, — деди Қасим-Жомарт Токаев Қозоғистон халқига Мурожаатномасида.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, агар Қозоғистонни рақобатбардош давлатга айлантирмоқчи бўлсак, янгича ишлаш зарур.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Қозоғистон уч йил ичида тўлиқ рақамли давлатга айланиши кераклигини айтганди.

Сўнгги хабарлар