Қозоғистонда спорт мактаблари ва коллежлари ходимларининг иш ҳақини ошириш 2023 йилда якунланади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Спорт мактаблари ва коллежлари ходимларининг иш ҳақини ошириш 2023 йилда якунланади. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Соҳа ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

2020 йилдан бошлаб ихтисослаштирилган мактаб ва коллежлар ходимларининг иш ҳақи ҳар йили 25 фоизга оширилади. 2023 йилда бу кўрсаткич 100 фоизни ташкил этади.

Жисмоний тарбия ўқитувчиларига мактабдан ташқари спорт тўгаракларини ўтказганликлари учун базавий иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида ҳақ тўланади», - деди вазир.

Унга кўра, тадбир республика бўйича 26 минг нафар жисмоний тарбия ўқитувчиларини қамраб олган.

«2025 йилга бориб барча 3,5 минг йирик аҳоли пункти давлат спорт инструкторлари билан таъминланади. 2021 йил якунларига кўра, қишлоқ жойларда инструкторлар сони 1232 нафардан 3065 нафарга кўпайди», - деди Даурен Абаев.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар
telegram