Қозоғистонда солиқ назорати тизимида сунъий интеллект қўлланилади

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон солиқ назоратини юритишни саралашда сунъий интеллектдан фойдаланади. Бу ҳақда Давлат даромадлари қўмитасининг йирик солиқ тўловчилар департаменти директори Aнуар Сулейменов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Давлат даромадлари қўмитаси томонидан солиқ текширувлари каби профилактик назорат тадбирлари билан бир қаторда, ҳақиқий солиқ солинадиган базани аниқлаш мақсадида молия-хўжалик фаолияти таҳлили – йирик солиқ тўловчилар мониторинги ўтказилмоқда. Ҳозирда Солиқ кодексининг 132-моддасига асосан мониторинг олиб борилмоқда. Унда дастлабки таҳлилларда тафовутлар аниқланган тақдирда солиқлар ва бюджетга тўланадиган бошқа мажбурий тўловлар тўғри ҳисобланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилиши талаб етилади», - деди департамент директори Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унга кўра, қонунбузарликлар аниқланган тақдирда йирик солиқ тўловчиларга ёзма тушунтиришлар бериш ҳуқуқи берилади ва бундай қоидабузарликлар тўғрисида хабардор қилинади. Таклиф этилаётган тушунтиришга рози бўлмаган тақдирдагина давлат даромадлари органи асослантирилган қарор қабул қилади ва аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги масала юзасидан солиқ текшируви тайинлайди.

«2021-йилда йирик солиқ тўловчилар мониторингини оптималлаштириш мақсадида энг катта таваккалга эга бўлган йирик солиқ тўловчиларнинг мақсадли гуруҳлари аниқланди. Масалан, солиқ мониторинги доирасида 17 та талаб белгиланди. Натижада солиқ тушумлари 42,3 млрд тенгени ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 35,5 млрд тенгега кўпдир. Aйни пайтда қўмита фискал маъмуриятни рақамлаштириш бўйича катта иш олиб бормоқда. Солиқ назорати юритишни саралаш учун асос сунъий интеллект ёрдамида яратилган таваккалларни баҳолаш тизими таҳлили бўлади», — деди Aнуар Сулейменов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар