Қозоғистонда сигарета нархи ўзгарди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда 1 июлдан бошлаб тамаки маҳсулотларининг минимал чакана нархлари ошди. Тегишли буйруқ Қозоғистон Республикаси молия вазири томонидан 2025 йил 30 июнда имзоланган, деб хабар беради Kazinform агентлиги мухбири.

с
Фото: pixabay

Энди бир қути сигаретанинг минимал нархи: 

- 920 тенге - 2025 йил 1 июлдан 31 декабргача (илгари - 820 тенге);

- 970 тенге - 2026 йил 1 январдан (илгари - 870 тенге).

Гап фильтрли, фильтрсиз 20 та сигарет, шунингдек, папирослар, сигариллар ва иситиладиган тамаки маҳсулотлари ҳақида боряпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда сўнгги олти ойда озиқ-овқат нархлари ва коммунал хизматлар нархлари қандай ўзгаргани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар