Қозоғистонда сариёғнинг нархи қанча: ҳудудлардаги нархлар шарҳи
ASTANА. Кazinform - Статистик маълумотларга кўра, жорий йилнинг июнь ойида мамлакатда табиий сариёғ нархи ошган. Ҳозир вилоятларда сариёғ қанча тенгедан сотилмоқда? Кazinform агентлиги нархларни кўриб чиқди.
Шу ой (сентябрь) маълумотларига кўра, пойтахт дўконлари пештахталарида бир кг табиий сариёғнинг нархи ишлаб чиқарувчига қараб 2500 тенгедан 6900 тенгегача туради.
Туркистонда ёғнинг бир килограмми 3500-4000 тенге, Қарағандида дўкон ёғининг килограмми - 5500, табиий сариёнинг килограмми 6500-7000 тенгедан сотилмоқда.
Ушбу сут маҳсулотининг нархи қуйидаги ҳудудларда ҳам шунга ўхшаш, яъни Атирау ва Алмати шаҳарларида бир килограмм сариёғ (ишлаб чиқарувчига қараб) 3800-7000 тенге, Қонаев шаҳрида - 3900 тенге, Чимкентда бир килограмм сариёғ нархи - 4000 тенге.
Қостанайликлар бир килограмм сариёғни 4000-6500 тенгедан харид қилмоқда.
Таразда бир килограмм сариёғ нархи 4500 тенгедан бошланса, Талдиқорғанда 4500-5000 тенгедан сотилмоқда.
Ақтау шаҳри дўконларида бу маҳсулотнинг нархи анча қиммат, яъни килограмми - 4700-5000 тенге, Павлодар ва Кокшетау дўконларида ҳам арзон эмас, бир килограмм сариёғ учун 5000-6000 тенге тўлайсиз.
Петропавлда сариёғнинг килограмми - 5500 тенге, Ақтўбеда эса 5500-6000 тенгедан сотилмоқда. Қизилўрда аҳолиси учун сариёғ нархи 5600 тенгедан бошланади.
Мамлакатдаги энг қиммат сариёғ Орал, Жезқазған, Семей ва Ўскемен шаҳарларида сотилади. Бу ҳудудларда нархи - 6000 тенге.