Қозоғистонда сўнги қўнғироқ ва аттестат топшириш маросимларини ўтказиш қоидалари тасдиқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпиемиология назорати қўмитаси карантин даврида сўнги қўнғироқ ва маросимларини ўтказиш қоидаларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Вазирлик маълумотига кўра, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган чеклов чоралари (хавф зонасидан қатъий назар) пайтида умумий таълим мактабларида сўнги қўнғироқ ва аттестатларни топшириш маросимларини ўтказиш фақат санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий амал қилинган ҳолатлардагина рухсат этилади.

Мазкур тартибда 9, 11-(12) синф битирувчиларининг мактаб билан хайрлашиш маросимлари (сўнги қўнғироқ, аттестатларини топшириш) фақат очиқ майдонда (тоза ҳавода) ўтказилади. Бундан бошқа ҳеч қандай тадбирнинг ўтказилишига рухсат берилмайди.

Маросимга мактаб битирувчиларидан ташқари уларни ота-оналари ёки васийларидан (ҳар бир битирувчининг) битта вакил, шунингдек, мактаб ўқитувчилари таркибидан кўпи билан 6 та киши эштирок этиши мумкин.

Карантиндаги фуқаролар (КВИга чалинган касал билан яқин алоқада бўлган киши, КВИга чалинган касал) мазкур тадбирда иштирок этиши тақиқланади.

Маросимнинг навбатма-навбат ўтказилишини алоҳида таъкидлаш керак. Аниқроқ айтганда, мактаб ҳудудидаги тадбир фақат битта синф битирувчилари учунг ўтказилади.Тадбирнинг давомийлиги 45 дақиқадан ошмаслиги керак. Ҳар битта синф учун ўтказиладиган маросимларнинг оралиғи 30 дақиқадан кам бўлмаслиги керак.

Сўнги қўнғироқ, аттестатларни топшириш пайтида қўл бериш тақиқланади. Тадбир иштирокчилари ниқоб тақиб, 2 метрлик ижтимоий масофани сақлашга мажбурдир.

Таълим муассасаларида ҚР Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 16 августдаги №611 буйруғи билан тасдиқланган «Таълим муассасаларига оид санитария-эпидемиологик қоидалар» санитария қоидаларининг 10-бўлими шартлари ва ҚР Бош давлат санитария шифокори Қарорларининг амалга оширилишини таъминлаш керак.


Сўнгги хабарлар