08:52, 07 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонда сўнгги бир ҳафта ичида коронавирус юқтириш даражаси 2,9 баробарга ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус юқтириш даражаси 2,9 фоизга ошди. Бу ҳақда ҚР Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси расмий вакили Ержан Байтанаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
Унинг тақдим этган маълумотларига кўра, мамлакатда карантин талаблари юмшатилгандан кейин эмлаш ва ревакцинация кўрсаткичлари 2 баробарга камайди. Аҳолининг эмлашга бўлган иштиёқининг сусайиши ва вирусга қарши чора-тадбирларга эътибор бермаслик натижасида сўнгги ҳафтада коронавирус юқтириш даражаси 2,9 баробарга ошди.
Эпидемиологик мониторинг шуни кўрсатдики, COVID-19 билан касалланиш бўйича маълумотларнинг қарийб 80 фоизи вирусга қарши эмланмаган ва охирги эмлашдан кейин 6 ой ўтган фуқаролар орасида.
«Бу вирусга қарши эмлаш самарадорлигини тасдиқловчи яна бир кўрсаткич», - деди расмий вакил.