21:30, 20 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда президентлик сайловида овоз бериш якунланди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда президентлик сайлови ўз ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Овоз бериш Астана вақти билан соат 20.00да мамлакатнинг 15 вилоятида, 21.00да Атирау, Ақтўбе, Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда ва Манғистау вилоятларида якунланди.
Шу тариқа, мамлакатнинг барча ҳудудларида очилган 10 033 та сайлов участкаси ўз фаолиятини тўхтатди.
Эндиликда участка сайлов комиссиялари аъзолари сайлов бюллетенларини санаб чиқмоқда.
Шунингдек, Қозоғистоннинг хорижий мамлакатларидаги элчихоналарида очилган айрим участкаларда овоз бериш давом этмоқда. Жумладан, Астана вақти билан 21.00да Сан-Францискода энг сўнгги участкада овоз бериш бошланди.
Муаллиф: Марлан Жиембай