Қозоғистонда Президент сайлови: Участкалар Брайл трафаретлари билан таъминланади

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонда жорий йилнинг 20 ноябр куни бўлиб ўтадиган навбатдан ташқари президентлик сайловларида Брайл трафаретларидан фойдаланилади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Анастасия Щегорцова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
«2022 йил 22 сентябр куни ЕХҲТ экспертлари билан олиб борилаётган ишларни такомиллаштириш мақсадида онлайн маслаҳатлашув ўтказилди. Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай шароитлар яратиш бўйича халқаро стандартлар ва ЕХҲТ давлатларининг илғор халқаро тажрибаси атрофлича кўриб чиқилди»

, — деди у Марказий сайлов комиссияси ҳузуридаги ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ишчи гуруҳи йиғилишида.

Унга кўра, Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳ аъзолари, манфаатдор давлат органлари ва жамоат бирлашмалари томонидан ногиронларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш бўйича келиб тушган таклифларни ўрганади. Жами 30 га яқин таклифлар келиб тушди. Уларнинг айримларида овоз бериш учун биноларни жиҳозлаш, ногирон фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ишларга кўнгиллилар ва имо-ишора тили мутахассисларини жалб қилиш масалалари ҳар томонлама кўриб чиқилмоқда.

«Кўзи ожиз одамлар учун брайл алифбосидан фойдаланган ҳолда трафаретлар ишлаб чиқиш таклифи инобатга олинди»

, — деди Анастасия Щегорцова.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар