Қозоғистонда поездларда аёллар учун вагонлар сони ортади
ASTANA. Kazinform - “Йўловчилар ташиш” АЖ бошқаруви раиси Жанибек Тайжановнинг сўзларига кўра, Қозоғистонда поездларда аёллар учун вагонларга талаб ортиб бормоқда.

“Биз “Аёллар учун вагонлар” лойиҳасини янада ривожлантириш бўйича ижтимоий сўров ўтказдик. Унда 600 дан ортиқ респондент иштирок этди. Ижтимоий сўров натижаларига кўра, яна учта йўналишда аёллар учун вагонларни йўлга қўйишга қарор қилинди”, - деди Жанибек Тайжанов бошқармада ўтказилган брифингда.
Янги йўналишга қўйилган “Аёллар учун вагонлар” поездлари Астанадан Семейга, Ақтўбедан Алматига ва Алматидан Чимкентга қатнайди.
“2024 йилнинг биринчи ярмида 70 мингдан ортиқ йўловчи “аёллар учун вагонлар” хизматидан фойдаланган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 2 баробар ошганини кўрсатади. Бундай вагонларда аёллардан ташқари етти ёшгача бўлган ўғил болаларга ҳам рухсат берилади", - деди у.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда аёллар учун 8 та поезд йўналиши мавжуд:
- №77/78 "Алмати-Манғистау";
- №351/352 "Алмати - Ўскемен";
- №45/46 "Павлодар-Туркистон";
- №37/38 "Манғистау-Семей";
- №47/48 "Атирау-Астана";
- №33/34 "Ақтўбе - Алмати-1";
- №4/3 "Астана-Алмати-2";
- №71/72 "Астана-Чимкент".