09:56, 13 Август 2021 | GMT +5
Қозоғистонда пневмониядан бир кунда 22 киши вафот этди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 22 киши пневмониядан вафот этди. Бу ҳақда Kazinform www.coronavirus2020.kzга асосланиб хабар беради.
«2021 йил 11 августдаги ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус аломатлари бўлган пневмония билан касалланишнинг 406 та ҳолати ва 22 та ўлим ҳолати қайд этилди.
Бундан ташқари 205 киши соғайиб чиқди.
Ўтган йилги 13 мартдан бери статистика бўйича: касалланганлар – 64898 ҳолат ва вафот этганлар - 3995 ва соғайиб чиққанлар сони 56523 тани ташкил этди».