Қозоғистонда Pfizerнинг қанча дозаси бор

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой мамлакатда Pfizer вакцинасининг қанча дозаси борлигини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Қозоғистонга 379 минг доза Сomirnaty (Pfizer) вакцинасининг биринчи партияси олиб келинди. Иккинчи партияни етказиб бериш 20 ноябрга режалаштирилган. Мамлакатнинг 7 вилоятида эмлаш бошланди. Булар Жамбил, Қарағанди, Қизилўрда, Туркистон, Алмати, Нур-султан, Чимкент шаҳарлари. Бугунги кунга қадар 13 нафар бола ҳамда 247 нафар ҳомиладор ва эмизикли аёллар эмланди», -деди вазир Ҳукумат йиғилишида.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи аҳоли эҳтиёжини қондириш учун Pfizer вакцинасини пуллик бозорга етказиб беришни таклиф қилди.

«Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссия номидан ҚР Ҳукуматига COVID-19га қарши Comirnaty (Pfizer) вакцинани аҳоли талабига биноан тижорат бозори сегментига чиқариш таклиф қилинмоқда. Қўллаб қувватлашни сўрайман», - деди Алексей Цой.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар