Қозоғистонда ОТМларда smart-университетлар моделлари жорий этилмоқда
«Биз узоқ муддатга мўлжалланган жуда кўп ишларни амалга оширдик. Таълимнинг янги шакли – онлайн таълим жорий этилди. ОТМлар smart- университетлар моделига ўтади», - деди Саясат Нурбек Ҳукумат йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, бу талабанинг рақамли профилини, яъни student life track, EdTech рақамли хизматларини ривожлантириш ва илғор рақамлаштириш тенденцияларига мувофиқ жараёнларни оптималлаштиришни назарда тутади.
«Coursera, EdX курслари доираси аллақачон кенгайтирилган. Бошқа платформалар билан онлайн шартномалар тузиш ишлари олиб борилмоқда. Таълим хизматларини бошқариш ва кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида «Рақамли университетнинг маълумотнома стандарти» ишлаб чиқилади», - деди вазир.
Вазир олий таълимнинг рақамли трансформацияси стратегиясини мувофиқлаштириш мақсадида ҳар бир университетда рақамли офицер (CDО) лавозимини жорий этиш бўйича ишлар давом эттирилишини қўшимча қилди.
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев