Қозоғистонда олтин ишлаб чиқариш ҳажми ошдими
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги сўнгги йилларда мамлакатда олтин, мис, пўлат ва чўян ишлаб чиқариш қай даражада ошганлиги ҳақида маълумот берди.
Қозоғистон Республикасининг металлургия секторида асосий металлар ишлаб чиқаришнинг сезиларли даражада ўсиши кузатилди.
— 2024 йилда олтин ишлаб чиқариш ҳажми 72,1 тоннани, 2025 йилда эса 71,2 тоннани ташкил этди. Мис ишлаб чиқариш 2024 йилда 463,9 минг тоннани ташкил этган бўлса, 2025 йилда 471 минг тоннага етди. Бундан ташқари, 2024 йилда пўлат ишлаб чиқариш ҳажми 4113 минг тоннани ташкил этди. 2025 йилда бу кўрсаткич 4271,9 минг тоннага етди, — дейилади вазирликнинг Кazinform агентлигига берган жавобида.
2024 йилда эса чўян ишлаб чиқариш 3 351 минг тонна даражасида бўлган, 2025 йилда эса унинг ҳажми 3 529 минг тоннагача ошди.
Эслатиб ўтамиз, ҚР Миллий банки маълумотларига кўра, 6 февраль ҳолатига кўра, бир грамм олтиннинг нархи 77 346,35 тенгега баҳоланган.