Қозоғистонда ногиронлар янги ногиронлар коляскалари билан таъминланмоқда

Йил охирига қадар вилоят ва республика аҳамиятидаги шаҳарларда катталар ва алоҳида эҳтиёжли болалар учун 1381 та аравани етказиб бериш режалаштирилган.
Ногиронлар коляскаларини ишлаб чиқарувчи «Тыныс» АЖ «Қазақстан Инжиниринг»нинг шўба корхонаси ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, товар ишлаб чиқаришда улуши 75 фоизни ташкил этади. Умумий оғирлиги - 75 кг, юриш масофаси - 25 кмдан ортиқ, юк кўтариш қобилияти - 140 кггача. Бу қозоғистонлик дизайнерлар томонидан яратилган маҳсулот.
Бугунги кунга қадар давлат буюртмаси доирасида етказиб берувчи Қозоғистоннинг 12 вилоятига (Ақтобе, Алмати, Атирау, Шарқий Қозоғистон, Жамбил, Ғарбий Қозоғистон, Қостанай, Қизилўрда, Манғистау, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Туркистон) ва Нур-Султан, Чимкент шағарларига 817 ногиронлар аравачасини юборди.
Йил охирига қадар яна 564 та электр ногиронлар аравачасини етказиб бериш режалаштирилган.
Ушбу тадбир алоҳида эҳтиёжга эга одамлар учун қулай ва мустақил ҳаракатланишига имкон беради, бу уларнинг ижтимоийлашувини оширади.