Қозоғистонда нефтни қайта ишлаш заводлари кенгайтирилади

ASTANA. Kazinform — Қозоғистонда нефть маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида қандай ютуқларга эришилди? Бу саволга ҚР Энергетика вазирлиги жавоб берди.

ҚМГ басшысы Атырау мұнай өңдеу зауытын тексерді
Фото: ҚазМұнайГаз

“Мамлакатимиз нефтни қайта ишлаш саноатининг асосий вазифаси иқтисодий ўсиш суръатларини, ички бозорнинг юқори сифатли ёқилғи-мойлаш материалларига бўлган эҳтиёжини таъминлашдан иборат. Бу вазифани 3 та асосий маҳаллий нефтни қайта ишлаш заводлари бажаради. Атирау, Павлодар ва Чимкент нефтни қайта ишлаш заводлари ҳамда Ақтау битум заводида нефтни қайта ишлашнинг умумий ҳажми йилига 18 миллион тоннагача етади”, — дейилади вазирликнинг Kazinformга берган жавобида.

Қозоғистон Республикасининг 2024-2040 йилларда нефтни қайта ишлаш саноатини ривожлантириш концепцияси лойиҳасида нефтни қайта ишлаш қувватларини кенгайтириш лойиҳалари кўзда тутилган.

Шу нуқтаи назардан:

— Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи йилига 6 миллион тоннадан 12 миллион тоннагача;

— Павлодар нефть-кимё заводи йилига 5,5 миллион тоннадан 8 миллион тоннагача;

— Атирау нефтни қайта ишлаш заводи йилига 5,5 миллион тоннадан 6,7 миллион тоннагача;

— Ақтау битум заводи йилига 1 миллион тоннадан 1,5 миллион тоннагача нефть ва шунга мос равишда 500 минг тоннадан 750 минг тоннагача битум ишлаб чиқаради.

“Шунингдек, 2030 йилга бориб йилига камида 10 миллион тонна нефтни қайта ишлаш қувватига эга янги нефтни қайта ишлаш заводини қуриш тўғрисида қарор қабул қилиш зарур”, — дейилади юқорида қайд этилган вазирликнинг хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг кузида ҚР Энергетика вазири Алмасадам Сатқалиев мамлакатнинг ғарбий минтақасида янги нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши ҳақида хабар берган эди.

Сўнгги хабарлар