Қозоғистонда мустақиллик йилларида 3 минг км маҳаллий йўллар қурилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон мустақиллиги йилларида 3 минг км узунликдаги маҳаллий йўллар қурилди ва реконструкция қилинди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Telegram каналига асосланиб хабар беради.
None
None

Мустақил Қозоғистонда 30 йил давомида вилоят ва туман аҳамиятига эга 3 минг км йўллар қурилди ва реконструкция қилинди, 27 минг км узунликдаги йўллар таъмирланди.

Бу йил маҳаллий йўлларда таъмирлаш ишлари 3,4 минг кмни қамраб олади. Йил охирига қадар йўлларнинг 79 фоизини меъёр талабига мослаштириш режалаштирилган.


Сўнгги хабарлар