Қозоғистонда мия саратонини эрта ташхислаш имконини берувчи дори ишлаб чиқарилди

ASTANА. Кazinform – Президент Ишлар Бошқармасининг «Тиббиёт маркази» касалхонаси қошидаги Ядро тиббиёти маркази мутахассислари томонидан 11C-метионинли радиофармацевтика ишлаб чиқариш лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди.
None
Фото: t.me/udp_dadebayev

Бу ҳақда бугун ҚР Президенти Иш бошқарувчиси раҳбари А.Дадебаевнинг Тelegramдаги расмий каналида маълум қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Бошқарма маълумотларига кўра, томография 11C-метионин ёрдамида мия саратонини эрта ташхислаш имконини беради, ўсимта ҳажмини аниқлашда «олтин стандарт» сифатида тан олинган.

Шу муносабат билан ўтган йилнинг декабрь ойида ва жорий йилнинг март ойида Циклотрон мажмуасида иккита радиофармацевтика воситаси ишлаб чиқарила бошланди. Шифокорларнинг фикрича, жаҳон амалиётида шифохоналарда йилига бир-иккита дори ишлаб чиқарилиши ҳисобга олинса, бу ҚР Президенти Ишлар Бошқармаси шифохонаси учун катта ютуқдир. Шу тариқа саратонни эрта аниқлаш ва даволаш борасида катта натижаларга эришилди.

photo

Ядро тиббиёти марказида 4000 га яқин одамга ташхис қўйилган. Уларнинг 95 фоиздан ортиғи БТЁКҲ орқали келган. Йил охиригача Циклотрон ишлаб чиқариш мажмуасида саратон касаллигига оид диагностик тадқиқотлар учун яна иккита дори воситаси ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

«Ядро тиббиёти марказининг навбатдаги муваффақиятига эришган мутахассислари – физиклар, кимёгарлар, муҳандислар, радиофармацевтлар, шифокорлар, ҳамширалар ва тиббиёт ходимларини табриклайман. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ишларингизга муваффақиятлар тилаймиз!», - дейилади хабарда.

photo


photo


Сўнгги хабарлар