09:41, 02 Ноябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда квартирани онлайн ипотекага расмийлаштириш имконияти берилади
NUR-SULTAN. Kazinform - Aдлия вазирлиги Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ҳамда «Фуқаролар учун ҳукумат» давлат корпорацияси билан ҳамкорликда фуқароларга уйдан чиқмасдан квартирани қурилиш компаниясидан онлайн харид қилиш имконини берувчи «Рақамли ипотека» пилот лойиҳасини ишга туширади, деб хабар беради Kazinform.
Вазирлик маълумотларига кўра, ушбу жараён қурилишчи платформаси ва иккинчи даражали банкларнинг ахборот тизимини интеграциялаш, уй-жой танлашни автоматик текшириш, қурилишчининг веб-сайтида ипотекани ўз ичига олади.
«Ипотека, гаров шартномаси ва олди-сотди шартномаси тасдиқланганидан кейин автоматик тарзда расмийлаштирилади, битим тарафлари томонидан имзоланади ва «Кўчмас мулк реестри» давлат маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказиш учун онлайн тарзда юборилади», — дейилади хабарда.
Рўйхатдан ўтиш тўғрисидаги билдиришнома қурилишчининг веб-сайтидаги аризачининг шахсий кабинетига юборилади.