21:25, 10 Июнь 2024 | GMT +5
Қозоғистонда квартиралар савдоси бир йил ичида 21 фоизга ошди
ASTANА. Кazinform — 2024 йил май ойида уй-жой олди-сотдиси бўйича 31 071 та шартнома рўйхатга олинган. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси хабар берди.

Жумладан:
7 668 - хусусий уйлар бўйича
23 403 - кўп қаватли уйлардаги квартиралар бўйича.
2024 йилнинг апрель ойига нисбатан (31 248 та) турар жой олди-сотди шартномалари сони 0,6 фоизга камайди.
Шартномалар сони бўйича ҳамон Алмати (6427 — 20,7%) ва Астана (4467 — 14,4%) шаҳарлари, шунингдек, Қарағанди вилояти (2687 — 8,6%) етакчилик қилмоқда.
2024 йил май ойида уй-жой олди-сотдиси ўтган йилнинг мос ойига нисбатан 21,4 фоизга ошди.