Қозоғистонда қурилиш соҳаси IT-технологиялар орқали бошқарилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Ахборот моделлари давлат банки қурилиш объектларидаги жараёнларни бошқариш учун ягона рақамли платформага айлантирилади, дея хабар беради Kazinform ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигига таяниб.
None
None

Ушбу тизим ахборот моделлаштириш технологияларидан фойдаланган ҳолда онлайн форматда қурилиш объектларини моделлаштириш имконини беради.

«Шундай қилиб, давлат банки платформасида мижозлар қурилиш лойиҳасининг бошқа иштирокчилари билан ўзаро алоқаларни ўрнатиши ва қурилишга тайёргарлик кўриш учун зарур бўлган босқичларни онлайн режимида босиб ўтишлари мумкин», — дейилади вазирлик хабарида.

Қайд этиш жоизки, ахборот моделлари банкини «Е-Құрылыс» ва «Е-Шаңырақ» платформалари билан интеграциялаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, «Е-Құрылыс» тизими барча босқичларда қурилиш жараёнларини онлайн кузатиш имконини беради. «Е-Шаңырақ» платформаси уй-жой фондини бошқариш, қурилиш соҳасида мониторинг ва таҳлил қилишнинг шаффофлигини таъминловчи субъектларнинг ягона тизимидир.

Режалаштирилган янги IT-ечим қурилиш ишларини лойиҳалаштиришда электрон ҳужжат айланишига ўтиш имконини беради. Шунга кўра, у лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида максимал шаффофликни таъминлайди.

Бугунги кунда давлат банки интеграция хизматларини ва эксперт хизматлари учун янги тизим модулларини фаол ривожлантирмоқда. Лойиҳа иштирокчилари саноат бизнес-жараёнларини тайёрлаш учун маълумотлар структурасини, шунингдек, техник талабларни таҳлил қилиш билан шуғулланадилар.

Фото: taff-haus.de

Сўнгги хабарлар