Қозоғистонда коронавируснинг «ҳинд» штамми аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон пойтахтида коронавируснинг «ҳинд» штамми аниқланди. Бу ҳақда Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Нур-Султанда КВИ билан касалланган беморнинг ижобий лаборатория намунасини ПЗР текшируви натижасида «дельта» штамми ёки «ҳинд» штаммининг мумкин бўлган мутацион характеристикаси аниқланди. Коронавируснинг «дельта» штамми жуда юқумли бўлиб, ташхис қўйилган беморларнинг 60 фоизида инкубация даври 7 кунгача бўлиши билан тавсифланади. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳинд штамми ва касалхонага ётқизилиш ва ўлим даражаси орасида боғлиқлик юқори«, - деди соғлиқни сақлаш вазири.

Унинг сўзларига кўра, ушбу мутацияни юқтирганларга бўғинлар ва қорин бўшлиғида кучли оғриқ, эшитиш қобилиятини йўқотиш каби қўшимча симптомлар хосдир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар