Қозоғистонда коронавирусни даволаш протоколига янги инновацион дорилар киритилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирусни даволашнинг клиник протоколларига янги инновацион препаратлар киритилади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, коронавирус инфекциясига қарши кураш мунтазам равишда давом эттирилади. Биринчидан, КВИ билан оғриган беморларга самарали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида ўз вақтида ташхис қўйиш ва амбулатор даволанишни таъминловчи Бирламчи тиббий ёрдам ташкилотлари фаолияти кучайтирилади. Иккинчидан, бугунги кунда 14 мингдан ортиқ юқумли касалликлар учун ўринлар мавжуд. Мамлакат қўшимча юқумли касалликлар учун 50 000 та ўринларни очишга тайёр», - деди вазир.

Унинг сўзларига кўра, учинчидан, халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда, КВИ диагностикаси ва даволашнинг клиник протоколларига янги инновацион дори воситалари жорий этилишини қайд этди.

«Тўртинчидан, аҳолини эмлаш ва ревакцинация ишлари давом эттирилади. Шу мақсадда қўшимча 6,5 ​​ миллион доза вакцина харид қилиш чоралари кўрилмоқда. Бешинчидан, жорий эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, ҳам мамлакат ичида, ҳам давлат чегарасида қўшимча чеклов чоралари жорий этилади», - деди Ажар Ғиният.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар