12:27, 05 Февраль 2020 | GMT +6
Қозоғистонда коронавирусга қарши кураш учун қанча маблағ ажратилди
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазир биринчи ўринбосари – Молия вазири Алихан Смайилов мамлакат ҳудудига коронавирус тарқалишига йўл қўймаслик чора-тадбирлари учун ажратилган маблағ ҳақида маълумот бериб ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
«Тахминан 3,5 млрд танга ажратилди. Ушбу йўналишдаги ишларни ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорат қилади», - деди Бош вазир биринчи ўринбосари.
У маблағнинг нимага сарфланиши ҳақида тўхталиб ўтди.
«Маблағ Ҳукумат резервидан ажратилди. Бу пулларга коронавирус тарқалишига қарши кураш учун тегишли дори-дармонлар, маскалар, тепловизорлар сотиб олиш ва бошқа ташкилий ишларни амалга ошириш кўзда тутилган», - деди Алихан Смайилов.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов