09:27, 09 Ноябрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирусга ўхшаш пневмония билан касалланганлар сони 39 мингдан ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – 8 ноябрь ҳолатига кўра, COVID-19 аломатлари бўлган пневмония билан оғриган беморлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига асосланиб.

Кеча мамлакатда 46 шундай ҳолат қайд этилган. Шунингдек, 44 бемор соғайиб чиқди. 2020 йил 1 августдан бошлаб мамлакатда қайд этилган беморлар сони - 39 104, ўлим - 409, жами 29 182 киши соғайди.