09:15, 03 Февраль 2021 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар жами сони 190 мингдан ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 1228 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.
Айни пайтда Қозоғистонда жами 190 359 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 1136 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 171 099 нафарга етди.