09:14, 01 Февраль 2021 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирусга чалинганлар жами сони 188 мингга яқинлашди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 1259 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 187 970 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 854 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 168 768 нафарга етди.