09:12, 13 Ноябрь 2020 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирусдан даволаниб чиққанлар сони 109 мингга яқинлашди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 638 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kz сайтига таяниб.

Айни пайтда Қозоғистонда жами 119 129 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 326 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 108 958 нафарга етди.