Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари камаймоқда - вазирлик

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари камаймоқда. Бу ҳақда Қозоғистон бош давлат санитария врачи Айжан Есмағамбетова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Сўнгги бир ҳафта ичида биз мамлакатда касаллик тарқалишининг 8% дан 5,5% гача (28 апрел ҳолатига кўра) пасайганини кузатдик. Бир ҳафта ичида мамлакатда ушбу касалликка чалиниш даражаси 2,5 фоизгача камайди», - деди Айжан Есмағамбетова онлайн-матбуот анжуманида. Шу муносабат билан у карантин талабларига риоя қилиш кераклигини таъкидлади.

«Бироқ, баъзи ҳудудларда коронавирус инфекцияси тарқалиши давом этмоқда, яъни касаллик тарқалиши 0 дан 40 фоизгача ўзгариб туради. Бу, ўз навбатида, касалликнинг ўзгарувчанлигини кўрсатади.

Шу муносабат билан ҳудудларда давом этаётган карантин тадбирларини давом эттириш керак. Агар талаблар соддалаштирилган тақдирда ҳам, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш керак», - деди Қозоғистон бош давлат санитария назоратчиси.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар
telegram