Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари 2200дан ошди
«Яна 16 киши коронавирусни юқтирган, улардан 7 таси Павлодар вилоятида, 1 таси Қизилўрда вилоятида, 3 таси Алмати вилоятида, 1 нафари Нур-Султанда, 2 таси Чимкентда, 1 таси Туркистон вилоятида ва 1 таси Алматида», - дейилади хабарда.
23 апрель, 12:20 ҳолатига кўра, Нур-Султан шаҳрида 422 киши, Алмати шаҳрида 736 киши, Қарағанди вилоятида 102 киши, Ақмола вилоятида 83 киши, Атирау вилоятида 82 киши, Жамбил вилоятида 79 киши, Чимкент шаҳрида 133 киши, Шарқий Қозоғистон вилоятида истиқомат қилади 15 киши, Алмати вилоятида 65 киши, Ақтўбе вилоятида 34 киши, Шимолий Қозоғистон вилоятида 30 киши, Павлодар вилоятида 50 киши, Манғистау вилоятида 19 киши, Қизилўрда вилоятида 158 киши, Ғарбий Қозоғистон вилоятида 86 киши, Туркистон вилоятида 77 киши, Қостанай вилоятида 36 киши, жами 2207 бемор рўйхатга олинган.