09:12, 03 Июнь 2021 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирус юқтирганлар жами сони 390 мингдан ошди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўтган суткада 1385 одам коронавирус инфекциясини юқтирганлиги маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform coronavirus2020.kzга таяниб.
Айни пайтда Қозоғистонда жами 390 376 та коронавирус юқтириш ҳолатлари қайд этилган. Ўтган суткада 2575 одам ушбу инфекциядан соғайиб чиқди. Соғайганлар умумий сони 362 018 нафарга етди.