09:37, 05 Январь 2022 | GMT +5
Қозоғистонда коронавирус юқтирган 199 кишининг аҳволи оғир
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда коронавирус инфекциясига чалинган 199 бемор оғир аҳволда ётибди, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясига асосланиб.

«5 январ ҳолатига кўра, республика бўйича 16 692 киши коронавирус инфекциясидан (-14 787+ ва 1 905 КВИ-) даволанмоқда, шундан 2 267 нафари шифохоналарда, 14 425 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда. КВИ+, КВИ билан касалланган беморларнинг 199 нафари оғир аҳволда, 65 нафари ўта оғир аҳволда, 54 киши нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.