Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони камайди

ASTANA. Kazinform – Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 163 кишида коронавирус аниқланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.
None

26 декабр ҳолатига кўра, коронавирусдан 2 663 нафар бемор даволанмоқда (-2 521+ ва 142 КВИ-), улардан 350 нафари шифохоналарда, 2 313 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.

КВИ юқтирганлар орасида 11 кишининг аҳволи оғир, 6 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, 2 нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратига уланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча 233 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги хабарлар