Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 3,1 баробарга камайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда коронавирус билан касалланганлар сони 3,1 баробарга камайди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Республикада ПЗР тести мусбат бўлган 980 372 та коронавирус инфекцияси ва ПЗР тести манфий бўлган 83 437 та ҳолат қайд этилган. Беморларнинг 96 фоиздан ортиғи тузалиб кетди», — деди Aлексей Цой.

Унга кўра, репродуктив сони 0,89 ни ташкил этади ва август ойига нисбатан 1,2 баробарга камайди.

«Умуман олганда, Қозоғистонда сўнгги бир ой ичида касаллар сони 3,1 баробарга камайди. Стационар ва амбулатор беморлар сони 1,7 баробар камайди. Юқумли ўринлар-жойлар билан қамраб олиш 23 фоиз, реанимация ўрин-жойлари 20 фоизни ташкил этади», - деди вазир.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар