Қозоғистонда қонунчиликка "миллий рақамли объект" тушунчаси киритилади
ASTANА. Кazinform — Қозоғистонда eGov каби давлат рақамли тизимлари ва аҳолига электрон хизматлар кўрсатувчи платформаларга "миллий объект" мақоми берилиши мумкин. Бу ушбу рақамли активларни хусусий мулкка, бошқа давлатга сотишдан ёки уларнинг мулкига ўтказилишидан ҳимоя қилади.
Бу ҳақда Мажилис минбаридан Рақамли кодекс лойиҳасини тақдим этган депутат Екатерина Смишляева маълум қилди.
— Мамлакатимизда биринчи марта тасарруфдан чиқарилмайдиган ва мамлакат рақамли суверенитетининг асосини ташкил этувчи миллий рақамли объектлар концепцияси тасдиқланади, — деди у.
Кодекс лойиҳасида ҳар қандай давлат ёки йирик рақамли тизимнинг иш сифатини уч хил текшириш орқали кузатиш кўзда тутилган. Улар:
— Функционал аудит. Ушбу текшириш рақамли тизимнинг асл мақсадига мувофиқ қанчалик яхши ишлаётганини текширади.
— Киберхавфсизлик аудити — тизимнинг хакерлик ҳужумларига чидамлилиги ва маълумотларни ҳимоя қилишини текширади.
— Норматив аудит — тизимдаги жараёнларнинг Рақамли кодекс талабларига мувофиқлигини текширади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақамли кодекс Президент томонидан белгиланган муддатда қабул қилиниши ҳақида хабар берган эдик.